Хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди
2026-07-29 17:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 январдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги 27-умумтаълим мактабида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ҳозирда мазкур таълим муассасасида ўқувчиларнинг дарсларга бўлган қизиқишини ошириш учун қатор тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, таълим муассасасида “Ички ишлар синфи” ташкил этилиши натижасида жорий йилда мактаб ўқувчилари иштирокида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик ҳолати кузатилмади.
Ўрганишлар давомида мактабдаги мавжуд муаммолар, шунингдек тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларни спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижаси масъуллар иштирокида таҳлилий кўриб чиқилди.
Ўқув жараёнида таълим сифатини ошириш учун синфхоналарни электрон доскалар билан таъминлаш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
