Мактабгача ва мактаб таълими вазири қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди
2026-07-28 18:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Дастлаб вазир тумандаги 24-мактабда бўлиб, таъмир жараёнларини кўздан кечирди ва масъуллар ахборотини эшитди.
Мазкур муассаса 1300 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни вақтда мукаммал таъмирланмоқда.
Шундан сўнг, вазир 441-МТТдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди ва ўз тавсиялари билан бўлишди.
Маълумот ўрнида: ушбу МТТга қўшимча 360 ўринли янги бино барпо этилмоқда.
