«Бюрократияни бартараф этиш – 2030» дастури доирасидаги масалалар муҳокама қилинди
2026-07-28 17:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги масъуллари иштирокида «Бюрократияни бартараф этиш – 2030» дастури ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

«Бюрократияни бартараф этиш — 2030» дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги «Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган бўлиб, Дастурнинг асосий мақсади — давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун давлат хизматлари сифати ва очиқлигини янги босқичга кўтаришдан иборат.
Тадбир давомида Агентлик томонидан давлат бошқарувида рақамли трансформацияни жадаллаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Унда вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматини инвентаризациядан ўтказиш, уларнинг рақамлаштириш даражасини баҳолаш ҳамда босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, реэстр.гов.уз платформаси орқали давлат ташкилотларининг рақамлаштириш даражасини баҳолаш механизми, давлат хизматларини мй.гов.уз ва идоравий ахборот тизимлари орқали кенгайтириш, шунингдек, «Зеро Буреауcраcй» платформасига маълумотларни ўз вақтида киритиб бориш юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Мактабгача ва макатаб таълими соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, давлат хизматларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун янада тезкор, шаффоф ва қулай хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
