ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ УЧУН СЎРОВ (Консалтинг хизматлари – Консалтинг компаниясини танлаш)
2026-07-21 10:50:00 / Эълонлар
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа номи: “Ўзбекистон ўрта таълимда фан, технология, муҳандислик ва математика” лойиҳаси
Кредит рақами: 4662-UZB-сон
Топшириқ номи: Лойиҳани амалга ошириш ва таълимни бошқариш бўйича консультант
Пакет рақами: CS-1-son
Топшириқ: Халқаро
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) Осиё тараққиёт банкидан (кейинги ўринларда “ОТБ” деб юритилади) “Ўзбекистон ўрта таълимда фан, технология, муҳандислик ва математика” лойиҳасини (кейинги ўринларда “Лойиҳа” деб юритилади) молиялаштириш учун кредит шаклида маблағ олган. Буюртмачи мазкур қарз маблағларининг бир қисмини консалтинг хизматлари бўйича мақбул тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришни режалаштирмоқда.
Лойиҳанинг мақсади ўрта таълим ўқувчиларини ривожланиб бораётган ва хилма-хил меҳнат бозорида муваффақиятли фаолият юритишлари учун зарур бўлган такомиллаштирилган STEM компетенциялари билан таъминлашдан иборат.
Консалтинг хизматлари (кейинги ўринларда “Хизматлар” деб юритилади) Лойиҳа амалга оширилиши даври давомида Буюртмачига Лойиҳани амалга ошириш ва таълимни бошқариш бўйича комплекс кўмак кўрсатишни назарда тутади. Хизматлар Лойиҳани режалаштириш, мувофиқлаштириш, харидларни амалга ошириш, мониторинг қилиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва институционал салоҳиятни ривожлантиришни; ишлар, товарлар ва консалтинг хизматлари бўйича шартномаларни амалга ошириш ва мониторинг қилишни қўллаб-қувватлашни; STEM таълими соҳасидаги ислоҳотлар, ўқитувчиларни тайёрлаш, баҳолаш тизимлари, таълим технологиялари ва мактаб даражасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлашни; Қарз битими, Лойиҳани бошқариш қўлланмаси (PAM) ва ОТБнинг қўлланиладиган талабларига риоя этилишини мониторинг қилишни; манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришни; халқаро ўқув ташрифлари ва салоҳиятни ошириш тадбирларини ташкил этишни; шунингдек, Натижалар ва мониторинг матрицасида (DMF) белгиланган Лойиҳа натижалари, якуний натижалари ва мақсадли кўрсаткичларига эришишда Буюртмачига кўмак кўрсатишни ўз ичига олади.
2. Консалтинг компанияси ОТБнинг Харидлар сиёсати (2017 йил) ҳамда ОТБ кредит олувчилари учун Харидлар директиваси (2026 йил, вақти-вақти билан киритиладиган ўзгартиришлар билан)га мувофиқ, тўлиқ техник таклифдан (FTP) фойдаланган ҳолда сифат ва нарх асосида танлаш (QCBS) усули орқали танлаб олинади. Мазкур ҳужжатлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://www.adb.org/documents/adb-procurement-policy;
https://www.adb.org/documents/procurement-directive-adb-borrowers.
Буюртмачи мазкур Хизматларни кўрсатиш бўйича қизиқиш билдириш учун тегишли консалтинг компанияларини (кейинги ўринларда “Консультантлар” деб юритилади) таклиф этади. Манфаатдор Консультантлар Хизматларни бажариш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши лозим.
Қизиқиш билдириш аризаларини (EOI) баҳолаш мезонлари:
Бошқарув компетенция
- Таълим соҳаси, ижтимоий соҳа ёки давлат сектори ривожланиши лойиҳалари доирасида лойиҳаларни амалга ошириш, таълимни бошқариш, институционал мустаҳкамлаш, салоҳиятни ривожлантириш ҳамда ишлар ва товарлар пакетларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича тасдиқланган тажриба ва салоҳият.
Техник компетенцияси
- Таълим соҳаси, ижтимоий соҳа ёки давлат сектори ривожланиши лойиҳалари доирасида консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича камида ўн (10) йиллик умумий тажриба.
- 2015–2025 йиллар даврида таълим соҳаси, ижтимоий соҳа ёки давлат сектори ривожланиши лойиҳалари доирасида лойиҳани амалга ошириш ёки лойиҳани бошқаришни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи камида икки (2) та якунланган консалтинг топшириғи.
- 2-банд бўйича тақдим этилган якунланган топшириқлардан камида биттаси таълимни бошқариш, ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ёки қўллаб-қувватлаш, таълим технологиялари, STEM таълими, мактабларни бошқариш, институционал мустаҳкамлаш ёки салоҳиятни ривожлантириш тадбирларини ўз ичига олган бўлиши лозим.
- 2-банд бўйича тақдим этилган якунланган топшириқлардан камида биттаси қурилиш ишлари, товарлар, лаборатория иншоотлари ёки лаборатория жиҳозлари, таълим объектлари, инфратузилма, ўрнатиш, ишга тушириш, харидларни қўллаб-қувватлаш ёки бир нечта объектларда амалга ошириш тадбирлари бўйича амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат, мониторинг ёки бошқарувни ўз ичига олган бўлиши лозим.
- 2-банд бўйича тақдим этилган якунланган топшириқлардан камида биттаси халқаро молия институти ёки халқаро ривожланиш ҳамкори томонидан молиялаштирилган бўлиши лозим.
3. Мазкур топшириқ бўйича батафсил Техник топшириқ (TOR) қуйидаги ҳавола орқали мавжуд:
https://selfservice.adb.org/OA_HTML/adb/xxcrs/jsp/ADBCsrnFwd.jsp?sel=226726. Қизиқиш билдириш аризалари (EOI) ОТБ Консультантларни бошқариш тизими (ADB Consultant Management System – CMS) орқали электрон шаклда 2026 йил 14 август куни Манила маҳаллий вақти билан соат 23:59 дан кечиктирмай топширилиши лозим.
