“ТУРОН” мактаб театри танловининг ЭНГ САРА спектаклларини YouTube орқали томоша қилиш имконияти яратилди
2024-08-21 13:25:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрел-июл ойларида “Турон” мактаб театри танлови ташкил этилди.
Унда 101 минг нафардан ортиқ ўқувчилар, 12 мингдан ортиқ жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Якунда 3 та жамоа ғолибликни қўлга киритди.
Мазкур танлов доирасида 30 дан ортиқ репертуарда ҳаётий воқеалар, энг сара асарлардан лавҳалар намойиш этилган бўлиб, ҳозирда улар YouTube платформасига жойлаштирилди.
Энди ўқувчиларимиз томонидан ижро этилган энг сара спектаклларни мазкур платформа орқали томоша қилишингиз мумкин.
