Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (ИЮНЬ)
2026-07-03 14:55:00 / Ҳисоботлар
Таҳлилларга кўра, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлар сони 3 баробарга ортиб 276 та ҳужжатда белгиланган 1 483 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025-йилда жами 276 та ҳужжатда 1 483 та топшириқ;
2026 йил Апрель ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 108 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 18 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 41 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Май ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 90 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди. 2026 йил Май ойида Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишида жами 1 та топшириқ (100.0 %) ижроси таъминланган. Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 21 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 21 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида 221 та асосий топшириқдан 221 та (100 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил Июнь ойида Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишида 1 та (100 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил Июнь ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларида 40 та асосий топшириқдан 40 та (100 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил Июнь ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 47 та асосий асосий топшириқдан 47 та (100 %) ижроси таъминланган.
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
