Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди
2026-06-26 12:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида “Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Психологик-педагогик Республика ташхис маркази масъуллари томонидан ўқувчилар ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Агентлик томонидан гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига батафсил жавоб берилди.
