Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг долзарб масалалари
2026-06-25 17:40:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ташхис маркази томонидан “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Унда масъуллар, педагог ва илмий тадқиқотчилар, шунингдек ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Кембриж университети профессорлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.
Конференция давомида ўқувчиларни касб танлашга тайёрлашнинг замонавий механизмлари, меҳнат бозори талабларига мос касбий йўналтириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги диагностика воситаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
