“Менежерлик ўқув курси” тингловчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-24 11:00:00 / Янгиликлар

Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “Инклюзив таълимни умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг масъул ходимлари ва педагоглар иштирок этди. Мулоқотда мактабларда инклюзив таълим синфлари фаолиятини ташкил этиш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мавжуд муаммо ва ечимлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан инклюзив таълим амалиётида учраётган муаммолар, мавжуд тажрибалар ва уларнинг ечимлари юзасидан тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
