Олий таълим олишни истайсизми? Унда бу имконият сиз учун!
2026-06-24 13:00:00 / Янгиликлар
Педагогика ОТМларнинг мактабгача таълим йўналишида бакалаврларнинг ДУАЛ таълим шакли (1+5) га ҳужжатлар қабули тугашига 1 КУН қолди!
Айни дамда 2026-2027-ўқув йилидан учун педагогика олий таълим ташкилотларининг мактабгача таълим йўналишида бакалаврларни дуал таълим шакли (1+5) учун рўйхатдан ўтиш жараёнлари давом этмоқда.
Рўйхатдан ўтиш 25-июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Эслатиб ўтамиз: МТТларда фаолият олиб бораётган (камида уч йил) ўрта-махсус маълумотли ходимлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) ёки my.uzbmb.uz (https://my.uzbmb.uz/service/42) сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мактабгача таълим йўналишида дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари рўйхати (https://api-portal.gov.uz/uploads/9/2026/06/22/c492268e-5b13-e0f5-e3cb-b681e6b02f6c_media_.pdf)
