Ёзги соғломлаштириш оромгоҳи
2024-08-06 09:45:00 / Янгиликлар

Навоий шаҳридаги 1-сонли айрим фанларни чуқурлаштириб ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабда айни вақтда “Булбулча” ёзги соғломлаштириш оромгоҳи 90 нафарга яқин ўқувчиларни ўз бағрига олган.
Масканда болаларнинг бўш вақтларини сермазмун ва қизиқарли ўтказиш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун оромгоҳда ташкил этилган “Ёш қутқарувчилар” мавзусидаги машғулотларда болалар жасур ва эпчилликларини намойиш этиш билан бирга ўз билим ва кўникмаларини оширишди.
Оромгоҳда ёзги мавсум ана шундай қувончли ва мазмунга бой дамлари билан болалар қалбида ўчмас, ёрқин из қолдирмоқда.
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
