UNICEF билан ҳамкорликда тренинглар ташкил этилди
2026-06-16 15:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан International Step by Step Association ҳамда UNICEF билан ҳамкорликда мактабгача таълим соҳасида илк маротаба миллий тренерларни тайёрлашга қаратилган тренинглар ташкил этилди. Унда мактабгача таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва ўринбосарлари иштирок этдилар. Маҳорат дарслари давомида: менторлик тизими ва уни амалга ошириш стратегияси, менторлик компетенсиялари тузилмасини (МКТ) шакллантириш, менторлик муносабатлари доирасида мақсадларни биргаликда белгилаш ва такомиллаштириш, миллий каскад моделида бош менторнинг ўрнини белгилаш каби мавзуларда сўз борди. Жараёнлар 19-июнга қадар давом этади.
