Ғолиблар Германияда бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга йўл олади
2026-06-12 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун пойтахтимизда 9- ва 10-синф ўқувчилари ўртасида Германиянинг Гёте институти билан ҳамкорликда “ИнфоЧеcк Cентрал Асиа“ халқаро хакатонига старт берилди. Тадбирнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев ҳамда Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Барбара Анна Бернсмер қатнашиб, лойиҳанинг муҳим жиҳатлари борасида сўз юритди. Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ёшлари ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда. 3 кун давом этадиган мусобақалар доирасида 4 та йўналишда баҳс олиб борилади: Дезинформация ва фейк контентга қарши ечимлар; Шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва кибергигиена; Кибербуллингнинг олдини олиш; Замонавий интерактив таълим контентини яратиш. Хакатон якунида 1- ва 2-ўрин ғолиблари Германияда бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро фестивалига йўлланма олади. 3-ўрин ғолиблари қимматбаҳо махсус совринлар билан тақдирланади.
