Азиз юртдошлар!
2026-05-27 10:05:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Барчангизни улуғ ва файзли айём — муборак Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этаман! Ушбу қутлуғ кунларнинг баракоти ила юртимизга Аллоҳнинг битмас-туганмас раҳмати ёғилсин, диёримизда ҳамиша тинчлик ва аҳиллик барқарор бўлсин.
Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда юртимиз равнақини юксалтириш йўлидаги шарафли меҳнатларингизда барчангизга битмас-туганмас куч-қувват ва улкан зафарлар тилайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, чексиз бахт, хонадонларингизга эса осойишталик ва файзу барака тилайман.
Қурбон ҳайити айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Эъзоза Каримова
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
