“Жасорат мактаби” ўқувчилари билан очиқ мулоқот: Ҳарбий авиация институтида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
2026-06-05 09:00:00 / Янгиликлар
Қарши шаҳрида ташкил этилган мусобақа дастури доирасида ўқувчилар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
Учрашувда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, Қашқадарё вилояти ҳарбий прокурори ҳамда институт раҳбарияти иштирок этиб, келажагимиз эгалари бўлган ўқувчилар билан бевосита суҳбатлашдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг келажакдаги мақсадлари, орзу-умидлари ҳамда юртимиз тараққиётига қўшмоқчи бўлган ҳиссалари юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.
