Сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади
2026-05-25 08:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бугун пойтахтимиздаги 255-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Тадбир аввалида вазир Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимиз мактаб битирувчиларига табригини ўқиб эшиттирди ҳамда ўқувчи ёшларга катта омад ва муваффақиятлар тилади.
Мактаб ўқувчилари орасида миллий ва халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони 2025 йилда 91 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 138 нафарга етди.
Ушбу таълим даргоҳи ўқувчилари “Ихтирочиликка қадам”, “Яшил чироқ”, «Иқтидор», “Жадидлар изидан” каби қатор танлов ва мусобақалар, шунингдек «Заковат» интеллектуал ўйини баҳсларининг туман ва шаҳар босқичларида катта ютуқларга эришиб келмоқда.
Шу билан бирга мактаб "Эсо-счоолс Узбекистан" Республика лойиҳаси доирасида “Греэн Флаг” сертификатини қўлга киритишган. “Мутолаа кубоги” Республика китобхонлик танловида республика миқёсида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Тадбир давомида мактабнинг 2 нафар фидойи ўқитувчиси "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони ҳамда бир гуруҳ иқтидорли устозлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.
