Бюджет маблағлари сарфланиши ва ривожлантириш дастури ижроси муҳокама қилинди
2026-05-22 13:00:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилнинг биринчи чораги учун республика буджетидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш ва ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиши юзасидан тегишли вазирликларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Муҳокамалар давомида буджет маблағларининг самарали сарфланиши, белгиланган вазифалар ижроси ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
