Педагоглар Жанубий Кореядаги илғор таълим муассасалари билан яқиндан танишмоқда
2026-05-21 16:00:00 / Янгиликлар
Айни кунларда юртимиз умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ информатика фани устозлари Жанубий Корея Республикаси Сеул шаҳридаги Ёнсеи Университети ва Донам, Вире ҳамда Сангдо бошланғич мактабларида сунъий интеллект, робототехника, замонавий дастурий тизимлар ва рақамли таълим платформаларидан фойдаланилган ҳолда амалий дарсларни ташкил этиш бўйича ўзаро тажриба алмашишмоқда.
Шунингдек, педагоглар Жанубий Кореядаги илғор рақамли таълим муассасалари ҳамда компаниялар фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.
Маълумот учун: мазкур таълим сафари халқаро тажрибани ўрганиш, таълим тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича Сеул таълим департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “КЛИС Траининг Програм” лойиҳа доирасида ташкил этилмоқда.
