Осиё тараққиёт банки иштирокида Давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
2026-05-21 15:25:00 / Ҳисоботлар
Лойиҳа қиймати: 97.7 млн. доллар.
Амалга ошириш муддати: 2025-2030 йй (5 йил). Қурилишни якунлаш.
Мактаблар сони ва қуввати: 13 860 ўқув ўрнига эга 13 та мактаб
- 6 та 1 320 ўринли; 4 та 990 ўринли; 3 та 660 ўринли янги умумтаълим мактаблари қуриш ва уларни жиҳозланади.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг қамров коэффициенти юқори бўлган туманларида янги мактаблар барпо этилиши назарда тутилган.
Ижро ҳолати:
1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли қарорларга асосан 13 та ер участкаси ажратилган.
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги Ф-33-сон Фармойиши қабул қилинди ҳамда Тошкент вилоятидаги охирги 4 та мактаб учун ажратилган ер майдонлари тоифаси ўзгартирилди ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги балансига ўтказилди.
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида кадастр паспорти ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари якунланди.
3. Лойиҳа бўйича 2023 йил 24 августда эълон қилинган тендкрнинг биринчи босқич якунига кўра 7 та компания малакалашдан ўтказилиб тендернинг иккинчи босқичига ўтказилди.
4. Осиё тараққиёти банки ҳамкорлигида 2024 йилнинг сентябр ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайти ва Осиё тараққиёти банкининг вертуал хонасига лойиҳа талаблари тўғрисида тендернинг иккинчи босқичи эълонга берилган эди, лекин маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер майдонини ажратиб берилишида кўплаб муаммолар юзага келгани сабабли тендернинг иккинчи босқич якуни жорий йил 30 ноябрь кунига қадар узайтирилиб, дастлабки малакалашдан ўтган 7 та компаниядан таклифлар қабул қилиб олиниб, таклифларни баҳолаш ишлари амалга оширилади.
5. Бугунги кунда, тендернинг иккинчи босқич якунига кўра 3 та компаниялар ўз таклифларини тақдим этишди. Осиё тараққиёти банкининг юридик ва молиявий маслаҳатчилари томонидан кўриб чиқилиб, баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Баҳолаш ишлари якунида тендер комиссиясига тақдим этилгандан сўнг тендер комиссияси тендер ғолибини эълон қилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланади.
