Таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросига замонавий ёндашувлар
2026-05-15 09:00:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан “Таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросига замонавий ёндашувлар: туман ва шаҳарлар мисолида” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов ва вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарда Жиззах вилояти Мирзачўл туманида таълимни замонавий асосда йўлга қўйиш, ёшларни хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш борасидаги иш тажрибасини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазкур вазифаларни амалга оширишда вазирлик ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича муҳим режалар белгилаб олинди.
