Хитой: Вазир бошчилигидаги делегация “Рақамли таълим бўйича Жаҳон конференцияси – 2026”да иштирок этди
2026-05-12 14:00:00 / Янгиликлар
Тадбир очилишида Хитой Халқ Республикаси Вице-президенти Хан Чжен сунъий интеллект даврида таълим трансформацияси глобал тараққиётнинг муҳим омилига айланганини таъкидлаб, рақамли таълимни ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик аҳамияти ортиб бораётганини қайд этди.
Конференцияда турли давлатларнинг таълим вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Нобел мукофоти лауреатлари ҳамда етакчи технологик компаниялар вакиллари иштирок этди.
Конференция доирасида вазир Эъзоза Каримова Қозоғистон, Тайланд, Буюк Британия ва Сербия таълим вазирлари билан қисқа учрашувлар ўтказиб, рақамли таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
