Мактабларга “Climate Box” таълимий тўпламлари топширилди
2026-05-08 10:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БМТТД ҳамкорлигида мамлакат мактабларига 4 060 та инновацион “Climate Box” таълимий тўпламлари топширилди.
Тўпламлар, аввало, чекка ҳудудлардаги мактабларга йўналтирилган бўлиб, иқлим ўзгариши бўйича билимлардан тенг фойдаланишни таъминлайди. Интерфаол материаллар экологик мавзуларни қизиқарли дарсларга айлантиришга ёрдам беради.
Мазкур ташаббус «Замин» халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ҳамда Россия траст жамғармаси молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://go.undp.org/T9d
