Мактабда футбол майдонини қуриш учун тамал тоши қўйилди
2026-05-07 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун пойтахтимиздаги 90-мактабда ўқувчилар ва маҳалла аҳолиси учун футбол майдони қурилиши муносабати билан тамал тоши қўйилди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев, Ўзбекистон футбол асоциацияси раиси Равшан Ирматов, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Мактаб жамоаси ва маҳалла аҳолиси ушбу спорт майдони узоқ йиллар ўқувчиларга хизмат қилиши, футбол майдонида энг сара ёшлар тарбияланиб, юртимиз байроғини дунё узра хилпиратиши ҳақида самимий тилаклар билдирди.
