“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2026” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда
2026-05-06 10:00:00 / Янгиликлар
Айни пайтда барча ҳудудларда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган, давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар ўзаро беллашмоқда.
Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад — мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячиларнинг касбий маҳорати, ижодий салоҳияти ва инновацион ёндашувларини ривожлантириш, илғор иш тажрибаларини кенг оммалаштириш ҳамда замонавий таълим технологияларини таълим-тарбия жараёнига самарали жорий этишдан иборат.
Танлов нафақат энг муносиб тарбиячиларни аниқлаш, балки мактабгача таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишда муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.
