“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси синовлари давом этмоқда
2026-05-05 15:00:00 / Янгиликлар
Айни дамда пойтахтимизда “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 11-синф битирувчилари учун спеакинг (оғзаки) синовлари давом этмоқда.
Унда ўқувчиларнинг амалий нутқ кўникмалари баҳоланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур жараёнлар лойиҳа доирасида ўқувчилар учун бепул тарзда ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўқувчиларнинг ўқиш, тинглаб тушуниш ва ёзиш бўйича имтиҳонлари жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари бўлиб ўтган эди.
