Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Ijro.gov.uz” тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (АПРЕЛЬ))
2026-05-04 16:40:00 / Ҳисоботлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни – вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлар сони 3 баробарга ортиб 276 та ҳужжатда белгиланган 1 483 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025-йилда жами 276 та ҳужжатда 1 483 та топшириқ;
2026 йил ФЕВРАЛЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 61 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 14 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 27 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Март ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 121 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 26 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 54 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида 108 та асосий топшириқдан 108 та (100.0 %) топшириқ ижроси таъминланган.Қолдиқ 0 та.
Президент топшириқлари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 18 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 16 та,
Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 27 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 9 та, Вазир котибияти раҳбари Ш.Нормуродов –9 та
2026 йил Апрель ойида Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишида топшириқ мавжуд эмас.
2026 йил Апрель ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларида 17 та асосий топшириқдан 17 та (100.0 %) топшириқ ижроси таъминланган. Қолдиқ 0 та.
Президент Администрацияси раҳбари резалютсалари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 2 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 1 та,
Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 1 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 2 та, Вазир котибияти раҳбари Ш.Нормуродов –3 та
2026 йил Апрель ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 39 та асосий 39 та (100 %) топшириқ ижроси таъминланган.Қолдиқ 0 та.
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари комплекслар кесимида:
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов – 1 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 5 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 8 та, Вазир ўринбосари Т.Комилов – 1 та.
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
