Туркияда “Турк дунёси болалар миллий ўйинлари фестивали" бўлиб ўтмоқда
2026-04-29 12:00:00 / Янгиликлар
Унда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизтон, Туркманистон, Шимолий Кипр, Венгрия ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этмоқда.
Мазкур фестивалга ўзбекистонлик ўқувчилар миллий саҳна кўринишлари ҳамда тақдимотлар билан қатнашишмоқда.
Тадбир давомида турли мамлакатлардан келган ўқувчилар миллий ўйин ҳамда рақсларини намойиш этишди, улар иштирокида маданий таништирув тадбирлари ўтказилди.
Жараёнларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалар масъуллари ҳам иштирок этишмоқда.
Маълумот ўрнида: фестиваль жорий йилнинг 30 апрелига қадар давом этади.
