Халқаро биология олимпиадаси ўтказилмоқда
2026-04-24 10:00:00 / Янгиликлар

Айни дамда Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг иккинчи — назарий қисми бўлиб ўтмоқда.
2-тур ёзма иш (назарий) шаклида ўтказилиб, иштирокчиларга турли қийинлик даражасидаги 45 та топшириқ ва уларни ишлаш учун 4 соат вақт берилади.
Маълумот ўрнида: жараёнлар Турон халқаро университетида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил иккинчи марта ўтказилаётган мазкур олимпиада илк бора 2024 йилнинг 9-14 июнь кунлари Бухоро бўлиб ўтган.
Унда ўзбекистонлик ўқувчилар 12 та (3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза) медаль билан халқаро олимпиаданинг якка пешқадамига айланган эди.
