Ўзбекистон Республикаси делегацияси Женева шаҳрида бўлиб ўтган сессияда иштирок этди
2026-04-23 16:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш қўмитасининг 117-сессиясида иштирок этди.
Мазкур халқаро тадбир доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев иштирокчиларга Ўзбекистон томонидан Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот тақдим этди.
У ўз нутқида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида тенгликни таъминлаш, барча болалар учун сифатли таълим имкониятларини яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
