"Вазир соати" ўтказилди
2026-04-22 17:00:00 / Янгиликлар
Таълим ташкилотларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, янги баҳолаш тизими, «Турон» ҳамда «Иқтидор» Республика танловлари ва ёз мавсумида оромгоҳлар фаолиятини намунали ташкил этиш — навбатдаги "Вазир соати" ўтказилди
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова бошчилигида навбатдаги “Вазир соати” бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тизим ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш аввалида вазирлик тизимидаги таълим ташкилотларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, бундай ҳолатларда ходимлар ва ўқувчиларнинг тўғри ҳаракатланишлари ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш борасидаги кўникмаларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Аниқланган камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш ҳамда таълим муассасаларида мавзуга доир тарғибот ишларини олиб бориш бўйича тегишли масъул ходимларга зарур топшириқлар берилди.
Шундан сўнг янги баҳолаш тизими жорий этилган мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича қилинаётган ишлар тилга олинди.
Шунингдек, «Турон» мактаб театри ҳамда “Иқтидор мактаб ансамбли” танловининг янги мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Таҳлилларга кўра, жорий йилда 1 452 та оромгоҳда 7-14 ёшли 330 минг нафар, жумладан 201 та стасионар оромгоҳда 158 480 нафар, 1 251 та соғломлаштириш майдончаларида 171 574 нафар болаларни қамраб олиш кўзда тутилган.
