“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг янги мавсумига старт берилмоқда!
2026-04-14 12:00:00 / Янгиликлар
Танловнинг биринчи — туман (шаҳар) босқичи – 21-30 АПРЕЛЬ кунлари кунлари бўлиб ўтади.
Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
➖ Давлат мактабгача таълим ташкилотлари мутахассислари учун:
➖“Энг намунали директор ўринбосари”;
➖“Энг яхши ўйин орқали таълим берувчи тарбиячи”;
➖“Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”;
➖“Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи”;
➖“Рақамли ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этувчи тарбиячи”;
➖“Маънавий қадриятлар тарбиячиси”.
➖ Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун:
➖“Ўйин орқали болаларни ривожлантирувчи ижодкор тарбиячи”;
➖“Энг намунали тарбиячи”.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар
жорий йилнинг 19 АПРЕЛЬ кунига қадар
рўйхатдан ўтишлари лозим.
Бунда талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига тақдим этиш лозим:
ДМТТ директор ўринбосарлари ва тарбиячилари педагогик кенгаши қарори;
ОНМТТ тарбиячилари фаолият юритаётган ЯТТ маълумотномаси;
меҳнат дафтарчасидан кўчирма.
Танловда совринли ўринларни эгаллаган:
олий маълумотли иштирокчиларнинг малака тоифалари бир поғона оширилади;
олий маълумотга эга бўлмаган иштирокчилар ОТМнинг “Мактабгача таълим” йўналишига кириш имтиҳонларисиз ўқишга кириш имтиёзини қўлга киритади.
