ПИРЛС 2026 халқаро тадқиқотининг асосий синов жараёнларига старт берилди
2026-04-15 10:00:00 / Янгиликлар

Навоий ва Бухоро вилоятларидан танлаб олинган мактабларда ПИРЛС 2026 халқаро баҳолаш дастурининг асосий синов жараёнлари бошланди.
Тадқиқотда иштирок этиш учун халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 164 та мактаб репрезентативлик ва тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинди.
Мазкур мактаблардан 6000 нафарга яқин 4-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, 214 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари ва 164 нафар мактаб директорлари иштироки режалаштирилган.
ПИРЛС тадқиқоти доирасидаги тестлар ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини, хусусан:
матндан маълумотларни ажратиб олиш;
хулосалар чиқариш;
ғоя ва маълумотларни талқин қилиш ҳамда уйғунлаштириш;
матн мазмунини баҳолаш ва танқидий таҳлил қилиш каби ўқиб тушуниш кўникмаларини баҳолайди.
Мазкур халқаро тадқиқот орқали таълим тизимининг замонавий ўзгаришларга мослашувчанлиги аниқланади.
Иштирокчи ўқувчиларимизга омад тилаймиз!
Маълумот учун, ПИРЛС 2026 баҳолаш тадқиқотида 60 дан ортиқ мамлакат ҳамда таълим тизимлари қатнашмоқда ва Ўзбекистон ПИРЛС тадқиқотида иккинчи маротаба иштирок этмоқда.
