Амир Темур таваллуди муносабати билан жойларда қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда
2026-04-09 14:00:00 / Янгиликлар

Буюк саркарда ва машҳур давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан жойларда қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида жойлашган Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамоаси ва бир гуруҳ мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этди ҳамда буюк бобокалонимизга ҳурмат билдиришди.
