“Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” спорт мусобақаларига старт берилди
2026-04-08 10:00:00 / Янгиликлар
Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпияси” спорт мусобақаларига тантанали старт бериш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти студиясидан Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Ғофуржон Мухамедов, Тошкент вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Тошкент вилоятида жойлашган олий таълим муассасалари ректорлари, талабалар ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Маросимда сўзга чиққанлар ёшларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан бири эканини қайд этишди. Хусусан, ушбу олимпиада нафақат талаба-ёшлар, балки бутун жамиятда оммавий спортга ва соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишни яна бир поғонага ошириши таъкидланди.
Олий таълим ташкилотлари талаба-ёшларини спортга кенг жалб этишга қаратилган мазкур мусобақалар 3 босқичда:
—олий таълим ташкилотлари миқёсида (1–30 апрель);
—ҳудудий босқич (1–15 май);
—республика финали (1–10 июнь).
Мусобақалар 7 та спорт тури баскетбол 3х3, волейбол, гандбол, енгил атлетика, стол тенниси, сузиш ва футбол бўйича юртимиздаги барча давлат, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ўртасида ўтказилади.
Бугунги кунга қадар мамлакатимизнинг 168 та олий таълим муассасаларидан 160 минг нафарга яқин талабалар ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишди.
