Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Ассалом, Наврўз!” байрам тадбирлари бўлиб ўтди
2026-04-02 10:25:00 / Янгиликлар

Хусусан, Юнусобод туманидаги «Болажон» номли 532-ДМТТда, Яккасарой туманидаги 125-ДМТТда, Сергели туманидаги 600-ДМТТда ҳамда Юнусобод туманидаги 206-ДМТТда байрам тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда сумалак сайли, миллий халқ ўйинлари, тарбияланувчилар иштирокидаги рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Педагоглар томонидан ижро этилган ўзбек халқ лапарлари байрамга алоҳида файз бағишлади.
