Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Ijro.gov.uz” тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (МАРТ)
2026-04-01 18:20:00 / Ҳисоботлар
Таҳлилларга кўра, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлар сони 3 баробарга ортиб 276 та ҳужжатда белгиланган 1 483 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025-йилда жами 276 та ҳужжатда 1 483 та топшириқ;
2026 йил ЯНВАРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 140 та топшириқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишларидаги 1 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалютсаларидаги 20 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 23 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил ФЕВРАЛЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 61 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 14 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 27 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил МАРТ ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида 121 та асосий топшириқдан 121 та (100.0 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил МАРТ ойида Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишида жами 1 та топшириқ (100.0 %) ижроси таъминланган.
2026 йил МАРТ ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларида жами 26 та топшириқдан 26 та (100.0 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил МАРТ ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида жами 54 та топшириқдан 54 та (100.0 %) топшириқ ижроси таъминланган.
Вазирлик томонидан МАРТ ойида ишлаб чиқиладиган Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари 3 тани ташкил этган. 3 та топшириқ назортадан олинган.
ПФ-19 (05.02.2026) 1-илова 6.1-банд.
Механизм: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунларига мактабга тайёрлов босқичини умумий ўрта таълим таркибига киритиш бўйича ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ижроси таъминланган топшириқ назоратдан олинган
ПФ-231 (25.11.2025) 4-илова 3-банд
Механизм: Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш принципларини қайта кўриб чиқиш.
Ижроси таъминланган топшириқ назоратдан олинган
ПҚ-308 (20.10.2025) илова 4.2-банд
Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг лицензия талаб ва шартларини давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш.
Механизм: 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
