UNESCO ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилди
2026-04-01 17:00:00 / Янгиликлар
Унда вазир ўринбосари Азизбек Турдиев, UNESCO нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳамда масъуллар қатнашди.
Мулоқот давомида Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” (СмартEД) лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Хусусан, таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда инклузив таълимни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар томонидан келгусидаги устувор йўналишлар, жумладан, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини кучайтириш, замонавий ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
