Немис тили ўқитувчилари учун семинарларнинг биринчи босқичи якунланди
2026-03-30 13:00:00 / Янгиликлар
Ушбу босқич халқаро тил имтиҳонлари бўйича мутахассис Доминик Глезнер томонидан олиб борилди.
Жараёнлар давомида иштирокчиларга дарсни компетенсияга йўналтириб ташкил этиш, ўқув мақсадларини аниқ белгилаш ҳамда тилни реал ҳаётий вазиятларга боғлаб ўргатиш бўйича “телc” ёндошувлари ҳамда илғор педагогик ва методик тавсиялар улашилди.
Семинар кейинги босқичи онлайн шаклда давом эттирилмоқда, унда ўрганилган билимларни чуқурлаштириш ва амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилган.
Масофавий тренинглар ТЕЛC мутахассиси Рубен Гриэб томонидан олиб борилмоқда.
Унда қуйидаги йўналишларда сўз юритилади:
➖ Рақамли профессионал компетенсияларни ривожлантириш;
➖ рақамли воситалар ва сунъий интеллектдан дидактик асосда самарали фойдаланиш;
➖ Онлайн ўқув жараёнини тизимли қўллаб-қувватлаш – феэдбаcк, баҳолаш ва форматив диагностика.
