Байрам туҳфаси
2026-03-18 10:00:00 / Янгиликлар
Наврўз айёми арафасида юртимизнинг турли ҳудудларида янги таълим масканларининг фойдаланишга топширилаётганлиги болажонлар учун муносиб байрам туҳфаси бўлмоқда. Жумладан:
Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Сафкарда қишлоғида ишга туширилган ҳамда 90 ўринга эга 50-давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун замонавий ва қулай шароитлар яратилди.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Анорзор маҳалласида «Мадина» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирокида ўтган очилиш маросимида болажонлар учун байрамона руҳда ўтди.
Сирдарё вилояти, Гулистон туманида 11-мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниб, қайта фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу ерда 300 нафардан ортиқ тарбияланувчилар учун қулай шароитлар яратилди.
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида 720 ўринли янги замонавий қўшимча бино фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоот ўқувчилар учун сифатли таълим олиш имкониятларини янада кенгайтиради.
