Инклюзив таълим йўлида навбатдаги қадам
2026-03-13 09:00:00 / Янгиликлар

Инклюзив таълим масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва UNICEF ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашув давомида ота-оналар фарзандларини инклюзив боғча ва мактабларга жойлаштиришда дуч келаётган асосий хулқ-атвор тўсиқлари муҳокама қилинди.
Унда UNICEF ва Ижтимоий сиёсат лабораторияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари тадқиқот натижалари тақдим этилиб, аниқланган муаммолар тасдиқланди ва устувор йўналишлар белгиланди.
Маълумки, Ўзбекистон инклюзив таълимга босқичма-босқич ўтмоқда. Бу эса ногиронлиги бўлган болалар учун ҳам тенг ва сифатли таълим имкониятларини яратишни англатади.
Семинар доирасида ўқитувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг қарашлари ҳамда хатти-ҳаракатларини ўзгартириш учун қандай чоралар зарурлиги муҳокама қилинди. Ушбу ишлар инклюзив таълимни кучайтиришга қаратилган ижтимоий ва хулқ-атворни ўзгартириш стратегиясини якунлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
