“Ўқиш саводхонлари” танлови бошланди
2026-03-11 12:00:00 / Янгиликлар

Бугун республика умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф ўқувчилари ўртасида “Ўқиш саводхонлари” танловига старт берилди.
11–14 март кунлари давом этадиган мазкур танлов жараёнида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги, матнни тушуниш, таҳлил қилиш ҳамда мантиқий фикрлаш кўникмалари баҳоланмоқда.
Танлов топшириқлари бадиий ва ахборот матнлари асосида шакллантирилган бўлиб, ўқувчиларнинг матндан муҳим маълумотларни ажратиб олиш, хулоса чиқариш, ғоя ва маълумотларни талқин қилиш ҳамда матн мазмунини баҳолаш каби кўникмаларини аниқлашга қаратилган.
Ўқувчиларнинг ёзма жавоблари сунъий интеллект технологиялари ёрдамида автоматик тарзда баҳоланади.
Танлов якунларига кўра, ҳар бир ҳудуддан энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар И, ИИ ва ИИИ даражали дипломлар билан тақдирланади. Шунингдек, ғолибларга ноутбук ва планшет каби қимматбаҳо совғалар топширилади, уларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар берилади.
