"Келажак учун хорижий тил" лойиҳаси мониторинги ишлар муҳокама қилинди
2026-03-06 10:10:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман бўлинмалари раҳбарлари билан учрашди.
Унда пойтахтимизда амалга оширилаётган "Келажак учун хорижий тил" лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар, келгуси вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, ўқувчилар учун яратилган имкониятлар, хорижлик ва маҳаллий мутахассислар фаолияти, лойиҳа мониторинги ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнггида масъуллар томонидан мавжуд ҳолат ва келгусидаги режалар юзасидан тақдимот қилинди ҳамда уларнинг ахборотлари тингланди.
