Япония: мактабгача ва мактаб таълимида соғлом овқатлантириш тизими ўрганилди
2026-03-02 14:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Япония давлатида қатор ҳамкорлик учрашувларида қатнашди.
Жараёнлар давомида Японияда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизими ўрганилди.
Шунингдек, Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги (МEХТ), Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги (MHLW), Истеъмолчилар ишлари агентлиги (САА), шунингдек, Мактаб тушлигини яхшилаш бўйича ассоциация (JAISL) мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди.
Унда мактабларда овқатланишни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, санитария-гигиена талаблари, маҳсулотлар сифати назорати ҳамда таълим жараёнида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ўрганишлар натижасида Япониянинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда самарали бошқарув механизмларини жорий этиш режалаштирилган.
