Коррупцияга қарши ички назорат фаолияти бўйича ўқув семинар
2026-02-26 10:00:00 / Янгиликлар
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг фаолияти, жиноятчилик ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг таҳлили, мавжуд муаммолар ҳамда таклифларга бағишланган махсус ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси, ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларидаги ички назорат тузилмалари ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини рейтинг асосида баҳолаш йўналишлари ва индикаторлари ҳамда манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик декларацияларни тўлдириш тартиби юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
