Фарғона вилояти таълим муассасалари фаолиятини ўрганилмоқда
2026-02-24 15:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.
Учрашув доирасида ҳудуддаги 27- ва 1-мактабларда бўлиб, таълим жараёнлари ҳамда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Мактабларда ўқитувчилар ва ўқувчилари билан мулоқот қилиб, келгуси режалар юзасидан фикр алмашди.
Ўрганиш жараёнида жорий ўқув йилида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича зарур тавсиялар берилди.
Жараёнлар давом этмоқда.
