Миллий ўқув дастурини такомиллаштириш доирасидаги семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-02-23 11:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Миллий ўқув дастурини такомиллаштириш доирасидаги семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вазирлик масъуллари, UNICEF, Kembrij ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Тадбир давомида Миллий ўқув дастурининг мақсади, хорижий тажриба, амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, семинар-тренинглар жараёнларига старт берилди.
Унда тажрибали хорижий мутахассислар томонидан Миллий ўқув дастури халқаро мезонлар, миллий қадриятлар ва замонавий компетенциялар уйғунлашуви жиҳатидан кўриб чиқилмоқда.
Маълумот ўрнида: хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирокида бошланғич таълим босқичи учун 17 та, таянч ўрта таълим босқичи учун 25 та ва ўрта таълим босқичи учун 21 та фан ўқув дастури рамкалари ишлаб чиқилди.
Айни дамда мазкур ўқув дастурлари хорижий консультантлар иштирокида такомиллаштирилмоқда.
