“Кокоро Лингуа” инновацион платформасидан самарали фойдаланилмоқда
2026-02-18 11:00:00 / Янгиликлар
Бухоро вилоятидаги 26 та давлат мактабгача таълим ташкилотида француз тилини ўрганиш бўйича “Кокоро Лингуа” инновацион платформасидан самарали фойдаланилмоқда.
Мазкур ташаббус Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида имзоланган келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган.
2026 йил январь ойидан бошлаб Бухоро вилоятидаги 26 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 65 та катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида француз тили “Кокоро Лингуа” платформаси орқали бепул ўргатилмоқда.
