Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!
2026-02-09 17:05:00 / Эълонлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ (SCB) ЛОЙИҲАСИ ХАРИДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАХСУС ЭЪЛОН
НАРХЛАР СЎРОВИ (ТОВАРЛАР)
Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Қарз олувчи / Амалга оширувчи агентлик: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ)
Лойиҳа: Ўзбекистон таълим тизими салоҳиятини ошириш (SCB) лойиҳаси (Таълим бўйича глобал ҳамкорлик (GPE) томонидан молиялаштирилади; Жаҳон банки грант агенти сифатида иштирок этади)
Грант рақами: TF0C5368
Харид қилиш усули: Нархлар сўрови (RFQ) – Товарлар
Шартнома номи: АКТ ускуналари ва булутли инфратузилмани харид қилиш
Шартнома рақами: SCG-RFQ/1
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Таълим бўйича глобал ҳамкорликдан (GPE) (Грант № TF0C5368) маблағ олди ва ушбу маблағларнинг бир қисмини юқорида кўрсатилган харид шартномаси бўйича тўловларни амалга оширишга йўналтиришни ният қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ) барча ҳуқуққа эга бўлган етказиб берувчиларни қуйидаги АКТ ускуналари пакетини етказиб бериш учун муҳрланган нарх таклифларини тақдим этишга таклиф этади:
- Рак серверлари – 4 дона
- Гибрид маълумотларни сақлаш тизими – 1 дона
- Маълумотлар маркази учун Ethernet коммутаторлари – 2 дона
- Янги авлод тармоқлараро экранлари (NGFW) – 2 дона
- Узлуксиз қувват манбаи (UPS) 10 кВт – 1 дона
Етказиб бериш шартлари:
- Муддати: Олдиндан тўлов олинган кундан бошлаб 30 календарь куни.
- Инкотермс: Ўзбекистондан ташқаридан етказиб бериладиган товарлар учун – CIP (Incoterms 2020); Ўзбекистон ҳудудидан етказиб бериладиган товарлар учун – EXW (Incoterms 2020).
Харид жараёнлари Жаҳон банкининг "Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қарз олувчилар учун харидлар регламенти"да белгиланган Нархлар сўрови (RFQ) тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилади ҳамда мазкур регламент талабларига жавоб берадиган барча етказиб берувчилар учун очиқдир.
Қизиқувчилар Нархлар сўрови (RFQ) ҳужжатини инглиз ёки рус тилларида олишлари мумкин. Бунинг учун Харидор номига ёзма сўров юборилиши лозим, шундан сўнг ҳужжатлар электрон пошта орқали тақдим этилади.
Таклифларни тақдим этишнинг охирги муддати: 2026-йил 25-февраль, Тошкент вақти билан соат 15:00 га қадар. Белгиланган муддатдан аввал электрон пошта орқали юборилган таклифлар ҳам қабул қилинади.
Маълумот олиш ва ҳужжатларни топшириш манзили:
Муассаса: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ)
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А-уй, 205-хона (2-қават)
Масъул шахс: Оятилло Рахматиллаев – Лойиҳа координатори
Телефон: +998 55 503 74 00 (ички 2035)
Электрон пошта: scgproject.uzb@gmail.com
