Бухорода “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасига старт берилди
2026-02-02 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун Бухоро вилоятида ўқувчи қизлар ўртасида футбол бўйича ташкил этилаётган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг туман (шаҳар) босқичига старт берилди.
Мусобақада вилоятдаги умумтаълим муассасаларининг 7–11-синфларида таҳсил олаётган, 14–18 ёшли ўқувчи қизлар фаол иштирок этмоқда.
Маълумот учун: айни вақтда республикамиздаги 152 та умумтаълим мактабидан жами 1 176 нафар ўқувчи-қизлар мусобақада иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1-5 февраль кунлари мусобақанинг туман (шаҳар) босқичи, 13-17 февраль кунлари ҳудудий босқичи, шунингдек, 24-30 март кунлари республика босқичи ўтказилади.
