Тадбиркорлар ва сармоядорлар диҚҚатига!
2026-01-20 17:40:00 / Эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устивор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Хоразм вилояти, Хива шаҳрида жойлашган Хива шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли бўш турган ер майдонида (18-сонли умумий ўрта таълим мактаб) хусусий ташаббускор “KHIVA MEDICAL TEKHNIKUM” МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада Хива шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли бўш турган (10 000 кв.м ер) майдони ҳудудида нодавлат мактаб таълим ташкилоти ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
1) Қизиқиш билдириш учун сўров шакли;
2) Лойиҳа концепцияси;
Мазкур лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор инвесторлар ушбу еълон веб сайтга жойлаштирилган санадан бошлаб 45 кун ичида “Қизиқиш билдириш шакли” ни қуйидаги манзилларга юборишлари керак:
- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Манзил: 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 2а уй
Электрон почта манзили: info@uzedu.uz,
Телефон рақами: +998(55) 503-74-00;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Манзил: 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол 29-уй - лектрон почта манзили: dxshtender@imv.uz, Sarvarbek.Raximov@imv.uz
Телефон рақами: +998(71) 203-50-50 (01925)
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.
